Жаҳон | 18:22 / 21.06.2016
3616
1 дақиқада ўқилади
Ципрас: "2015 йили грек денгизчилари 170 минг муҳожирнинг ҳаётини сақлаб қолишди"
Греция бош вазири Алексис Ципраснинг баёнот беришича, грек денгизчилари 2015 йили Ўрта ер денгизида 170 минг муҳожирни қутқариб қолган. У, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан ўтказган музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилган.
"Биз 170 муҳожирни қутқардик, мамлакатни кесиб ўта олмай, Грецияда қолган 60 минг нафар одамга бошпана бердик", - деган Ципрас.
Улардан 50 мингдан ортиғи мамлакатнинг материк қисмида ташкил этилган муҳожирларни қабул қилиш марказларига жойлаштирилган.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ЕИ муҳожирлик муаммосининг "гуманитар ва бирдамликка асосланган" ечимини топиши керак.