Ўзбекистон | 17:42 / 21.06.2016
5753
1 дақиқада ўқилади

Дониёр Сидиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлиши кутилмоқда

Қирғизистон Дониёр Сидиқовни Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлаши кутилмоқда.

Қирғизистон Жўқоргу Кенешининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси унинг номзодини шу лавозимга тасдиқлаган.

Айни вақтда Дониёр Сидиқов Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигида статс-секретарь ҳисобланади.

Эндиликда Қирғизистон президенти уни янги лавозимга тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолаши керак бўлади.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Эмилбек Узоқбоев 2016 йилнинг апрелида ўз миссиясини якунлаганди.