Жаҳон | 18:40 / 21.06.2016
3829
1 дақиқада ўқилади

Дубайдан Манчестерга парвоз қилаётган самолёт йўловчиси ҳаётдан кўз юмди

Emirates авиакомпанияси самолётининг йўловчиси, БААнинг Дубай шаҳридан Британиянинг Манчестер шаҳрига парвоз қилаётган вақтда ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилган The Daily Mail газетаси. Ҳодиса, 20-июнь куни эрталаб юз берган. 

Ҳозирча эркак ўлимининг сабаби маълум эмас. Унинг шахсига ҳам ойдинлик киритилмаяпти. Бироқ, кекса йўловчи Дубай аэропортидаёқ дармонсизликни ҳис қилгани хабар қилинмоқда. 

Манчестер аэропортида жасадни шифокорлар кўздан кечиришган. Ҳаво бандаргоҳига етиб келган полиция ходимлари, йўловчининг ўлимида шубҳали нарсаларни кўрмаётганини таъкидлаган.