Иқтисодиёт | 19:01 / 21.06.2016
13154
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда «Ашан» гипермаркети очилди

Бугун, 21 июнь куни куннинг иккинчи ярмида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрида «Ашан» гипермаркетини расман очиб беради. У, Тожикистон телемаркази ҳудудида, Беҳзод кўчасида барпо этилган. 

АР агентлиги хабар қилганидек, Душанбеда «Ашан» савдо белгиси остидаги биринчи (чегирмали) гипермаркет Европа тикланиш ва тараққиёт банки молиявий кўмаги ёрдамида очилади. 

Мазкур савдо марказини юритувчи «Шивер-Тожикистон» компанияси бош директори Фредерик Лоббенинг сўзларига кўра, «мамлакатда замонавий чакана савдони жорий қилиш Тожикистон учун ўзига хос инқилоб ҳисобланади ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади».

«Ашан» гипермаркети барча учун оммабоп савдо маркази бўлиши билан бирга аҳолига сифатли маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бериши кутилаяпти.