Жаҳон | 15:58 / 21.06.2016
7394
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкция муддатини узайтирди

Европа Иттифоқи мамлакатлари доимий вакилларининг қўмитаси (COREPER) бугунги мажлисда Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олти ой муддатга - 2017 йилнинг 31 январигача узайтиришини тасдиқлади. Бу ҳақда Европанинг Брюсселдаги дипломатик манбаси Интерфаксга хабар берди. 

"Санкциялар олти ойга узайтирилади, уларнинг муддати тугаганидан кейинги тақдири Минск келишувининг бажарилиши билан боғлиқ бўлади", - деди агентлик манбаси. 

Қўмита томонидан тасдиқланган ҳужжат энди Европа Иттифоқи кенгаши томонидан тасдиқланиши керак бўлади. Аниқ муддати ҳозирча номаълум, лекин унинг 28-29 июнь кунлари Европа Иттифоқи саммитининг бошланишига қадар тасдиқланиши кутилмоқда. 

Бундан аввал РФга нисбатан санкциялар муддатини узайтириш масаласи COREPER мажлисида муҳокамасиз ҳал этилиши маълум қилинганди.