Жаҳон | 19:55 / 21.06.2016
6283
1 дақиқада ўқилади

Иордания қироли чегарачиларнинг ўлимига сабабчиларга "темир мушт " билан таҳдид қилди

Иордания қироли Абдуллоҳ II чегара хизмати ходимларига ҳужумда иштирок этганларга "темир мушт билан зарба беришини" айтди.

Қиролнинг баёнотини сарой матбуот хизмати тарқатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Аввалроқ ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда Иорданиянинг Сурия билан чегарасида 6 нафар иордан чегарачиси ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 

Миналаштирилган автомобиль Иордания, Сурия ва Ироқ чегаралари кесишадиган чўлли ҳудуддаги суриялик қочқинлар лагери олдида портлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш