Жаҳон | 14:39 / 21.06.2016
3812
1 дақиқада ўқилади

Иорданиянинг Сурия билан чегарасида теракт рўй бериши туфайли 6 киши ҳалок бўлди

21 июнь кунининг биринчи қисмида Иордания ва Сурия чегарасида террорчи худкуш бошқарувидаги автомобиль портлатилиши оқибатида 6 нафар иорданиялик чегарачи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Иордания армиясидаги манба маълумотига кўра, бу теракт туфайли яна 14 киши жароҳатланган.

Худди шу манба маълумотига кўра, портловчи модда билан тўлдирилган автомобиль Сурия ҳудудидан келиб, чегара яқинида жойлашган қочоқлар лагеридан узоқ бўлмаган жойда портлаб кетган.