Италия мафияси ўрмон ёнғинларини ташкиллаштиришда гумон қилинмоқда
Италия ҳукумати мафияни Сицилияда оммавий ёнғинларни ташкиллаштиришда гумон қилмоқда. Бу ҳақида The Independent нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчиларни мушукларга бензинга ботирилган латталарни бойлаб, уларни ўрмонга чиқариб юборишда гумон қилишмоқда.
"Ҳозирча бизда бунга аниқ далил йўқ, аммо биз бу ёнғинлар ортида жиноий манфаатлар борлигини тахмин қиляпмиз", - дея маълум қилди Сицилия губернатори Розарио Крочетта.
Нашрнинг маълум қилишича, яқинда мафия ЕИ табиат фондларини алдаб миллионлаб евро ишлайдиган уюшган жиноятчилар билан курашувчи миллий хиёбон директори Неброди Жузеппе Анточининг ҳаётига суиқасд қилган.
Анточининг ёнғинлар ўз-ўзидан чиқмаганига ишончи комил. Шунингдек у баъзи кимсалар айнан ёнғин чиққан жойларда уйлар ва виллалар қуриш учун курашаётгани тасодифий эмас, деб ҳисоблайди.