Фан-техника | 12:35 / 21.06.2016
3674
1 дақиқада ўқилади
LAT: Facebook акционерлари компания устидан назорат қилишни Цукербергга қолдиришди
Facebook компаниясининг акционерлари 20 июнда бўлиб ўтган йиллик мажлисда 5,7 миллиард овоз бермайдиган акцияларнинг янги турини чиқариш таклифини тасдиқлашди. Шунингдек, компания тўлиқ таркибда директорлар кенгашини қайта сайлади. Бу ҳақида The Los Angeles Times маълум қилди.
Бундай чоралар компания раҳбари Марк Цукербергга ўз акцияларининг аксариятини бошқа кишига топширганида компания устидан назоратни сақлаб қолиш имконини беради.
Ўтган йилнинг декабрида дунёнинг энг бадавлат кишилари қаторидан жой олган Цукерберг ўз улушининг 99 фоизини хайрия ишларига сарфлашга ваъда берган.