ОАВ: Хитой БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича Конвенциясидан чиқиши мумкин
Ҳаагадаги халқаро арбитражнинг учинчи суди палатаси Жанубий Хитой денгизи бўйича Пекиннинг бу минтақадаги ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зид эканлиги ҳақида қарор чиқарса, Хитой БМТ денгиз ҳуқуқи бўйича Конвенциясидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар беради.
"Хитой Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг (АСЕАН) баъзи мамлакатларига денгиздаги баҳсларнинг ечимини назорат остига олган БМТ Конвенциясидан чиқиши мумкинлиги тўғрисида маълум қилган", - дея таъкидлайди агентлик.
Июнь ойининг ўртасида Куньминда (Юньнань хитой провинциясидаги маъмурий марказ) ТИВ раҳбарлари иштирокида АСЕАН - ХХР махсус учрашуви бўлиб ўтди. Унда АСЕАН мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Жанубий Хитой денгизидаги вазиятнинг ривожидан жиддий ташвишда эканликларини билдиришди ва Хитойни минтақада барқарорликни таъминлаш учун ҳамкорликка чақиришди.
Бундан ташқари, улар Пекиндан қурол орттиришга йўл қўймасликни, шунингдек бу ҳудудда ороллар яратиш бўйича фаолиятига чек қўйишни талаб қилишди.