Спорт | 18:55 / 21.06.2016
8751
1 дақиқада ўқилади
Оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Тошкент вилоятида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Эркаклар ўртасидаги вазни 56 килограммгача атлетлар баҳсида Бекзод Абдуҳамидов даст кўтаришда 95 килограмм, силтаб кўтаришда 116 килограмм натижани қайд этди. У иккикураш якунига кўра, 211 килограммлик натижа билан учта олтин медаль соҳибига айланди.
62 килограммгача вазн тоифасида қатнашган Дониёрбек Саидназаров штангани даст кўтаришда 109 килограмм, силтаб кўтаришда 131 килограмм, иккикураш якунига кўра, 240 килограмм натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Хотин-қизлар ўртасида Манзура Мамасолиева, Мадина Мамасолиева, Дина Тожиева ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.