Спорт | 08:58 / 21.06.2016
6330
1 дақиқада ўқилади

Порошенко матбуот котиби Уэльсга Россияни ютгани учун миннатдорчилик билдирди

Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Россияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Уэльс терма жамоасига миннатдорчилик билдирди.

"Биз Уэльсни яхши кўрамиз! НАТОнинг охирги саммити учун, фақат бугина учун эмас. Ёқимли", деб ёзди Цеголко фейсбукдаги саҳифасида.

Кўринишича, сиёсатчи унинг мамлакати терма жамоаси ҳам мусобақадан чиқиб кетганини унутган кўринади. Ўтган ҳафтада Украина термаси Шимолий Ирландияга 2:0 ҳисобида ютқазиб, Россиядан фарқли ўлароқ, бирорта ҳам очко тўплай олмаган.

Украина президенти ўшанда терма жамоа футболчиларига "қаттиқроқ босиш" илтимоси билан мурожаат қилганди. Порошенко украиналик футболчиларнинг ўйинидан ранжиганди.