Фан-техника | 00:12 / 21.06.2016
10901
2 дақиқада ўқилади

Робот робототехниканинг биринчи қонунини бузди

Муҳандис атайлаб одамга зиён етказиши ва шу тариқа фантаст ёзувчи Айзек Азимов робототехникасининг биринчи қонунини бузиши мумкин бўлган роботни яратди. Бу ҳақда Fast Company маълум қилди.

Берклидаги Калифорния университети олими Александр Ребен бармоқ учун махсус жойга эга платформа ва игна билан жиҳозланган робот яратди. Одам бармоқни қўйганда робот унга ҳужум қилиш ёки қилмасликни мустақил ҳал қилади. Шу тариқа робот Айзек Азимов томонидан ифодаланган, робототехниканинг учта қонунидан биринчисини бузади: "Робот инсонга зиён етказа олмайди ёки ўзининг ҳаракатсизлиги билан инсонга зиён етишига йўл қўя олмайди".

Муаллифнинг айтишича, унинг мақсади инсонга доимо ҳужум қилувчи роботни ясаш бўлмаган. Ребеннинг таъкидлашича, ҳар бир муайян ҳолатда робот ўзини қандай тутишни ўзи ҳал қилади ва у робот ўзини қандай тутишини олдиндан айта олмайди. Робот яратувчисининг фикрича, бундай роботнинг мавжудлиги замонавий робототехниканинг ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолари борлигини кўрсатади.

Роботлар ўзини тутиши бўйича мажбурий қоидалар ёзувчи томонидан 1942 йилдаги "Хоровод" ҳикоясида ифодаланган.