Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzReport TV бугун Германия ва Испания иштирокидаги ўйинларни эфирга узатади
21 июнь куни Евро-2016 доирасида 2та гуруҳда 3-тур учрашувлари ўтказилади.
UzReport TV телеканали гуруҳдаги учрашувлар параллел равишда ўтказилгани туфайли 4та ўйиндан фақат иккитасини тўғридан-тўғри намойиш этади. Кечки дастур учун Германиянинг Шимолий Германияга қарши ҳамда Испаниянинг Хорватияга қарши ўйинлари танланган.
"Бугун UzReport TV телеканали 2та учрашувни "жонли" эфирда намойиш қилади.
Соат 20:45да Шимолий Ирландия - Германия, соат 23:45да Хорватия - Испания ўйинлари тўғридан-тўғри намойиш қилинади.
Эртага соат 12:45да Украина - Польша, соат 15:45да Чехия - Туркия ўйинлари ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади", - деб ёзган Uzreport TV телеканалининг «Спорт» таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов твиттердаги ўз саҳифасида.