Ўзбекистон | 19:25 / 21.06.2016
23260
2 дақиқада ўқилади

Замонавий Тошкент: «Учувчи соябонлар аллеяси»

Тошкентнинг Содиқ Азимов кўчасида (Ц-1) жойлашган Froozy кафеси олдидаги кутилмаган манзара у ерга ташриф буюрувчи хўрандалар ҳамда йўловчиларнинг эътиборини тортмоқда. «Учувчи соябонлар аллеяси» деб ном олган инсталляция Тошкент манзарасига янада ўзгача чирой ва ғайриоддийлик бағишлади. Бу ранг-баранг инсталляция жазирама ёзги мавсум учун мўлжалланган бўлиб, энди бу ерда сурат ишқибозлари ажойиб, ёрқин фотосуратлар олишлари мумкин.

Шунингдек, қуёш тафтидан чарчаган кишилар Froozy - milk bar & lemonade кафесига кириб, ёқимли ва мазали музқаймоқ, ичимликлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Аллеяни яратишда элликдан ортиқ турли рангдаги соябонлардан фойдаланилди. Улар август ойи ўрталарига қадар туриши кўзда тутилган.

Маълумот учун таъкидлаш керакки, илк бор ушбу инсталляция ғояси Португалиянинг Агеда шаҳрида пайдо бўлган ва бугунги кунга келиб дунёнинг кўплаб шаҳарларида безак сифатида қўлланилади. Тошкент ҳам шундай шаҳарлар қаторидан ўрин олди.