Жамият | 20:11 / 21.06.2016
14841
2 дақиқада ўқилади

Zara ва Mango эркаклар кўйлаклари соғлиқ учун хавфли деб тан олинди

Zara, Mango ва Bellford ишлаб чиқарувчилари томонидан яратилган эркаклар кўйлаклари Божхона хавфсизлик иттифоқининг техник қоидалари талабларига жавоб бермайди. Бу ҳақида "Россия сифати" тадқиқотида маълум қилинди, дейди RNS. 

Хабар қилинишича, тадқиқотга хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг машҳур брендлари томонидан яратилган 800 рублдан 4 минг рублгача бўлган нархдаги 29та эркаклар кўйлак намунаси жалб қилинган. Намуналарнинг деярли ярми (15таси) Хитой, Молдавия, Ҳиндистон, Бангладеш, Беларусь ва Туркияда ишлаб чиқарилган. 

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, "Россия сифати" 21та товарда техник қоидалар бузилишини аниқлаган - уларнинг деярли ярми ёзилган таркибига мос келмаган. 

"Zara, MNG, Bellford кўйлак намуналаридаги мато деярли ҳаво ўтказмаган - ҳаво ўтказувчанлик параметрларига кўра, бу уч бренднинг кўйлаклари Божхона иттифоқи техник қоидаларининг мажбурий талабларига тўғри келмайди, демак, улар хавфсиз ҳисобланмайди", - дейилади "Россия сифати" хабарида.

Бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар  Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлиги соҳасини назорат қилиш федерал хизмати («Роспотребнадзор»)га топширилган. 

Сифат стандартларига фақатгина 6та бренднинг кўйлаклари тўғри келган - O'STIN (Хитойда ишлаб чиқарилган), Greg (Беларусь), H&M (Бангладеш), Oodji (Хитой), Incity (Хитой), Chkalov (Молдавия).