Ўзбекистон | 23:51 / 22.06.2016
4416
2 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари вазирлиги давлат хизматларини яхшилаш бўйича тренинг ўтказмоқда

2016 йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистондаги давлат органлари ходимлари учун бизнес-жараёнларнинг реинжиниринги бўйича тренинг бошланди.
Тренинг ишида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази, “UNICON.UZ”ДУК ҳамда“UZINFOCOM” Маркази ходимлари иштирок этишмоқда.
Саккиз кун давом этадиган тренингни Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти(KISDI)нинг халқаро эксперти Минжу Но ўтказмоқда. Тренинг давомида давлат органлари ходимларибизнес-жараёнларнинг реинжинирингибўйича билим олишади. 
Тренинг давомида қатнашчилар бизнес жараёнларидаги реинжиниринг бўйича ўз малакаларини қуйидаги давлат хизматларида синаб кўришлари мумкин: бизнесни рўйхатга олиш, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, кўчмас мулк олди-сотдиси, даромадлар тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этиш ва дарахтларни кесишга рухсат олиш. Тренинг қатнашчилари беш гуруҳга (давлат хизматларига қараб) ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига таҳлилчилар, ҳуқуқшунослар, АКТ ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар киритилган.