Фан-техника | 19:03 / 22.06.2016
4784
2 дақиқада ўқилади

Америкалик олимлар сериаллардаги воқеаларни олдиндан айтиб бера олувчи алгоритмни яратди

Массачусетс институти тадқиқотчилари сериалларнинг кейинги қисмларида воқеа қандай содир бўлиши ҳақида айтиб бера олувчи махсус алгоритмни ишлаб чиқди.

Олимлар ушбу тажрибасини ТВ орқали тақдим этилаётган “Оффис” ҳамда «Ўзимизнинг уй бекалари» фильмлари устида синаб кўришди.

Алгоритм ўз иши давомида объектларнинг жойлашуви, одамлар,  масофаларни ўрганиб, галдаги воқеалар қандай давом этишини аниқлаб берди.

Тадқиқот икки босқичда ўтказилиб, дастлаб алгоритм қаҳрамонларнинг  учрашув давомида ўзларини қандай тутишлари, уларнинг ўзаро мулоқоти давомида, кўришиш ва қўл сиқиб қўйиши каби қисқа жараёнларни бир сония давомида аниқлаши керак эди. Бу ҳодисаларни бир сония ичида 43 фоизи аниқлашга муваффақ бўлган алгоритм ўз ихтирочиларининг ишончини оқлади.

Иккинчи босқичда эса бу ақлли ихтиро беш сония ичида экранда қайси буюм намоён бўлиши мумкинлигини аниқлади.

Натижада алгоритм ҳаммаси бўлиб 11 фоиз воқеа ва ҳодисларни аниқ башорат қилди.