Жаҳон | 21:52 / 22.06.2016
4725
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ракета учириши бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Франциянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Франсуа Делаттр БМТ Шимолий Кореянинг охирги ракеталар учириши муҳокама қилинадиган фавқулодда йиғилиш ўтказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

"Йиғилишда бу масала бўйича ягона муносабатни ишлаб чиқишга умид қиламиз. Йиғилиш натижасига кўра матбуот учун расмий баёнотга эга бўламиз", деб таъкидлаб ўтди Делаттр.

Аввалроқ Шимолий Корея ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани учиргани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш