Жамият | 22:32 / 22.06.2016
6320
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Бихар штатида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етди
Маълум қилинишича, кучли жала оқибатида янгиликлар маҳаллий ҳукуматга секин келяпти, шу боис қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Қайд этилишича, сурункали ёмғирлар етказган талофатлар туфайли маълумотлар маҳаллий ҳокимият органларига секинлик билан етиб келмоқда. Шу боис, қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.