Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунида Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Саудия Арабистони ва Иорданияда бўлади
2016 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Қирғизистон, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Иорданияда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов маълум қилган.
“Жорий йилда мамлакат раҳбарининг Япония ва Жанубий Кореяга ташрифи кутиляпти. Музокаралар Қозоғистоннинг ушбу мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлигига қаратилади. Бундан ташқари, сиёсий ва бошқа мавзуларда ҳам суҳбатлашилади”, - деди Ерлан Идрисов.
Унинг айтишича, Нурсултон Назарбоев 2016 йил охирларида Саудия Арабистони ва Иорданияга ҳам расмий ташриф буюради.
“Жорий йилнинг сентябрь ойида мамлакат раҳбари расмий ташриф билан Бишкекда ҳам бўлади”, - деб қўшимча қилди Идрисов.