Жаҳон | 16:32 / 22.06.2016
3521
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларуснинг келгуси 5 йиллик тараққиётига ойдинлик киритди

Беларусь президент Александр Лукашенконинг баёнотига кўра, мамлакат 2016-2020 йилларда тадрижий ривожланиш йўлидан боради ва узлуксиз тараққиёт йўлини сақлаб қолади. 

22-23 июнь кунлари мамлакат пойтахти Минск шаҳрида Бутунбеларусь халқ йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда, мамлакатни 2016-2020 йилларда ривожлантириш дастурини муҳокама этишлари керак. Ҳужжат лойиҳаси, форум бошланишидан бироз аввал эълон қилинган эди. 

"Бу - инқилоб эмас, эволюция дастуридир. У, бизнинг танлаган йўлимизнинг узлуксизлигини ва ривожланишнинг Беларусь модели асосларини сақлаб қолади. Биз радикализм, шок ва тўғри келган нарсаларни барбод қилиш, вайрон қилишга умуман қаршимиз", — деган Лукашенко, Бутунбеларусь халқ йиғилишида қилган чиқишида. 

Унинг сўзларига кўра, мазкур дастур сайловларда қўллаб-қувватланган президентнинг сайловолди ваъдаларига асосланган. 

Лукашенко, 5 йиллик дастурни амалга ошириш умуман мумкинлигини айтар экан, унинг айрим вазифалари жиддий куч талаб қилишини рад этмаган.