Иқтисодиёт | 21:09 / 22.06.2016
5169
1 дақиқада ўқилади
McDonald's Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесини сотиб 3 млрд доллар ишлаб олиши мумкин
Тезкор таомлар тайёрловчи McDonald's ресторанлар тармоғи ўзининг Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесини сотиш орқали 3 млрд доллар ишлаб олиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, McDonald's 2016 йилнинг март ойида Осиёдаги бизнесини қайта кўриб чиқишини эълон қилган. Унга мувофиқ компания қатъий харидорларга 20 йиллик, сўнгра яна 10 йиллик имтиёзли келишувни таклиф қилмоқда.
Манба хабарига кўра, компания Beijing Tourism Group, Sanpower ва ChemChina сингари компаниялардан жиддий таклиф олган. Ушбу келишувга қизиққанлар орасида Bain Capital, TPG Capital ва Carlyle Group сингари халқаро фондлар ҳам бор.
McDonald`s якуни рўйхатни яқин ҳафталар ичида эълон қилиши кутилмоқда.