Жаҳон | 10:10 / 22.06.2016
3593
1 дақиқада ўқилади
Меркель: “Германия мудофаа харажатларини кўпайтириши зарур”
ГФР канцлери Ангела Меркелнинг баёнот беришича, Германия ҳукумати, ташқи таҳдидлар туфайли мудофаа харажатларини кўпайтиришга мажбур бўлмоқда, деб хабар қиляпти Reuters агентлиги. У Берлинда бўлиб ўтган конференцияда шу ҳақда сўз юритган.
Меркелнинг эътирофига кўра, ЕИнинг бугунги кундаги ҳолати шундайки, у на ўзини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қила олади, на АҚШ билан трансатлантик ҳамкорликка умид қила олади.
«Албатта, бу ўз бюджетининг 1,2 фоизини мудофаага сарфлаётган Германия ҳамда 3,4 фоиз бюджет маблағини шу мақсадга ажратаётган АҚШнинг ўзаро яқинлашувини англатади», — деган ГФР канцлери.
Шу билан бирга, Меркелнинг фикрича, ЕИнинг бошқа мамлакатлари узоқ истиқболда мудофаа мақсадларида жиддий харажатларни амалга ошириши даргумон.