Ўзбекистон | 21:39 / 22.06.2016
10139
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти 23 июнь куни Тошкентда Хитой ва Мўғулистон раҳбарлари билан учрашади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 23-24 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан қисқа учрашувда бўлади. Бундан ташқари, Россия-Хитой-Мўғулистон иштирокидаги уч томонлама учрашувда ҳам қатнашади. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.

Учрашувлар ШҲТ доирасида бўлиб ўтади.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Тошкентда бўладиган учрашувда уч томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги тараққиёти музокаралар марказида бўлади. Мавзулар сирасига: “Ўзида 30 та лойиҳани мужассамлаштирган РФ ҳамда ХХР ва Мўғулистон ўртасида иқтисодий йўлак барпо этиш дастури” ҳам киради.

Ушковнинг айтишича, томонлар учрашувида минтақавий ва халқаро масалаларга оид бошқа мавзулар ҳам кўтарилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш