Фан-техника | 16:46 / 22.06.2016
4150
1 дақиқада ўқилади

Tesla motors Solar City компаниясини харид қилмоқчи

Энергетика соҳасида фаолият юритувчи Solar City компанияси 10 йилдирки, қуёш энергетика тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ўрнатиш билан шуғулланиб келади. Айни чоғда, Tesla Motors раҳбари бўлган Элон Маск, унинг ҳам директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. 

Шунга кўра, Элон Маск Solar Cityни харид қила олса, тадбиркор иккита компания саъйи ҳаракатларини бирлаштира олган бўлар эди. 

Шу билан бирга, ушбу битим муваффақиятли амалга ошса, Tesla ҳайдовчилари электромобилларини қайта қувватлантириш учун қуёш энергиясидан фойдаланишларига имкон яратиларди. 

Solar City ҳам бу келишувдан ютқазмаслиги аниқ. У, ўз ишланмаларида Tesla Motors ишлаб чиққан Powerwall батареялари ва Powerpack аккумуляторлар тизимидан фойдалана оларди. 

Аввалроқ, Tesla Motors компанияси 160 миллион дона Powerpack батареяларидан фойдаланиш АҚШни тўлиқ муқобил энергия манбасига ўтказиш учун кифоя қилади, деган фикрни билдирган эди.