Жамият | 15:37 / 22.06.2016
7469
1 дақиқада ўқилади
Ума Турман отдан йиқилиб, жиддий жароҳат олди
Ҳолливуд актрисаси Ума Турман отдан йиқилиб, жиддий жароҳат олди, дея хабар беради Page Six нашри.
Манбага кўра, Сен-Бартелеми курортида актрисанинг фарзандлари унга маҳаллий ресторанлардан бирига киришда ёрдам берганини кўришган. Ташқаридан қараганда Ума Турманга худди сон соҳасида жарроҳлик операцияси ўтказилгандек кўринарди.
Актрисанинг вакили айтишича, унинг мижози от иштирокидаги бахтсиз ҳодисанинг қурбони бўлган. Турман ёш зотдор тулпорда машқ қилаётган бўлган, от бирданига қўрқиб кетган ва чавандозни отиб юборган. Бунинг натижасида "Биллни ўлдириш" фильми юлдузи бир неча синиқ жароҳатлари олган.