Ўн биринчи синф ўқувчиси ўз исмини Ақтўбе террорчилари рўйхатида кўриб қолди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти, Мартук туманидаги Байнасай ўрта мактабининг битирувчиси 5 июнь куни вилоятда теракт содир этган террорчилар рўйхатида ўз исмини кўриб қолди. Унга бу ҳақда дўстлари хабар берган.
Сейткалининг сўзларига кўра, шундан сўнг у билан кўпчилик муносабат қилмай қўйган. Ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам у билан гаплашишни йиғиштириб қўйишган ёки уни блок ҳолатига келтиришган.
Йигит онаси билан Байнасай қишлоғида яшайди, отаси йўқ.
Йигитнинг 40 яшар тоғасининг айтишича, аким (ҳоким) уларни акимиятга чақирган. Эркак уларга бунинг янглишмовчилик эканлигини айтган. Уларга йўналиш Костанай вилоятидан берилганини айтишган.
«Рўйхатдаги гумонланувчилар орасида жиянимнинг суратини кўриб ҳайрон қолдик. Бу суратга у ўтган йили тушган эди», - деди йигитнинг тоғаси Шайхслам Жалгасбаев.
Унинг сўзларига кўра, йигитни оқлаш ишлари ҳеч қандай натижа бергани йўқ. Шунингдек, жияни ҳаётининг хавф остида эканлигидан хавотирда эканлигини ҳам билдирган.
Аввалроқ ОАВ орқали терактда гумонланувчиларнинг рўйхати эълон қилинганида Сагынган Сейткалининг исми унда бўлмаган. Аммо ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган рўйхатда эса йигитнинг исми бор.
Таълим бошқармасидагилар йигитнинг исталган жойига бемалол боришини, унинг ҳаётига ва ўқишига ҳеч қандай хавф соя солмаслигини айтишган. Шунингдек,
Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирликлари бу каби рўйхатни ижтимоий тармоқларга бермаганликларини айтишган.