Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Warner Bros. Кинокомпанияси янги Кинг-Конгнинг бўйи 30 метр бўлишига ваъда берди
Warner Bros. кинкомпанияси янги фильмда хали кино тарихининг экранларида чиқмаган энг йирик Кинг-Конг образини намойиш этишга ваъда берди. Бу ҳақда режиссёр Жордан Вот-Робертс CineEurope кўргазмасида гапириб ўтган, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
«Кинг-Конг: бош суяклар ороли» фильмидаги махлуқнинг бўйи 100 футдан (30 метрга яқин) кам бўлмаслиги айтилган. Таққослаш учун, 2005 йилда чиққан Кинг-Конг фильмидаги маймун янги образдагидан уч баравар майда.
«Кинг-Конг: бош суяклар ороли» 2017 йилнинг мартида катта экранларга чиқади. Унда Бри Ларсон, Том Хиддлстон ва Сэмюэл Л. Жексонлар бош ролларни ижро этган. Воқеалар 70-йилларда бўлиб ўтади.