Жаҳон | 12:11 / 23.06.2016
4849
1 дақиқада ўқилади

Япония мудофаа вазирлиги КХДР рекаталарини тутиш бўйича буйруғини бекор қилди

Япония мудофаа вазири Гэн Накатани мамлакат хавфсизлигига раҳна солгудек бўлса, КХДР ракеталари ёки уларнинг қолдиқларини уриб тушириш бўйича берган буйруғини бекор қилди. 

22 июнь куни эрталаб, КХДР Япон денгизи соҳилларида жойлашган Вонсан шаҳри чеккасидан 4 минг км.гача уча оладиган баллистик ракеталарни учирган эди. Улардан бири, Жанубий Корея ҳарбийларининг маълум қилишича, 400 км парвоз қилган. Ғарб мамлакатлари бу ракеталарни "Мусудан" ёки BM-25 таснифига киритишади. 

Шимолий Корея ОАВ синовдан муваффақиятли ўтган баллистик ракета "Хвасон-10" деб номлангани ҳақида хабар қилган эди.

Киодо агентлигининг ахборотига биноан, навбатдаги парвозлар аломатлари мавжуд бўлмагани сабаб, буйруқ бекор қилинган.