БМТ: Баҳрайн ҳукумати икки йил ичида 250 га яқин кишини фуқароликдан маҳрум этган
Баҳрайн ҳукумати 2014 йилдан бери 250 га яқин кишини фуқаролигидан маҳрум этган. Улар подшоҳликнинг миллий манфаатларига хиёнат қилганликда айбланган, деб хабар қилмоқда геноцидларнинг олдини олиш масалалари бўйича БМТ махсус маслаҳатчиси Адама Динг баёнот берган.
У ёзма шаклда эълон қилган баёнотида 20 июнь куни обрўли шиа диний раҳнамоси Исо Аҳмад Қосимнинг фуқароликдан маҳрум этилиши "яқин кунларда Баҳрайнда кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкин", деган фикрни билдирган.
Адама Динг подшоҳлик ҳукуматини тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга, норозилик намойиши иштирокчиларини эса, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка йўл қўймасликка чақирган.
Унинг фикрича, Баҳрайндаги турли диний гуруҳлар, айниқса, шиа жамоаларини таъқиб қилиш, маҳаллий шиа гуруҳларининг норозилигини йўқотиш ўрнига, кучайтиришга хизмат қилади.