БМТ: Гиёҳвандлик дардига мубтало бўлганлар сони 29 миллиондан ошиб кетди
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ хасталикларга учраганлар сони дунё бўйича 29 млн кишидан ортиб кетган. БМТ гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси эълон қилган йиллик ҳисоботда қайд этилишича, "сўнгги 6 йилда илк маротаба бу борада номутаносиб ўсиш кузатилмоқда".
Ҳужжатда таъкидланишича, сайёра катта ёшли аҳолисининг 5 фоизи, бу 2014 йилги рақам бўйича 250 млн киши демакдир, тақиқланган моддаларни бир кунда камида бир марта истеъмол қилади.
"Бундан ташқари, 12 млн киши гиёҳванд моддаларни томиридан қабул қилади. Уларнинг 14 фоизи ОИВга эга", - дейишган экспертлар.
Героин гиёҳвандлиги Шимолий Америка, Ғарбий ва Марказий Европада тобора авж олмоқда.
Каннабис моддаси энг тақиқланган, аммо кенг тарқалган гиёҳванд моддаси бўлиб қолмоқда. Уни 2014 йилда 250 млн кишидан 183 миллиони камида бир марта татиб кўрган.
Шу билан бирга, БМТ бошқармаси, асосан Ғарб мамлакатларида марихуанадан фойдаланиш ҳоллари тобора ортиб бораётганидан хавотир билдирган.