Жамият | 23:01 / 23.06.2016
7462
1 дақиқада ўқилади
Эрдўғанни "Узуклар ҳукмдори"даги қаҳрамонга қиёслаган турк бир йиллик шартли қамоқ жазоси олди
2014 йилда твиттерда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни "Узуклар ҳумкдори" фильмидаги қаҳрамон – Голлумга қиёслаб, уларнинг суратларини бирга чоп этган туркиялик Рифат Четин бир йиллик шартли қамоқ жазоси олди.
Четин суд олдида президентни ҳақоратлаш айби бўйича жавоб берди.
Туркия ОАВ маълумотларига кўра, Анталья вилояти суди Четин агар 5 йил ичида яна жиноят содир этса, бир йил қамоқда ўтказишига қарор қилган. Шунингдек, суд уни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этган, қолган тафсилотлар берилмаган.
Туркия қонунчилигига кўра бундай жиноят 4 йилгача озодлиқдан маҳрум қилиш билан жазоланади.