Light | 21:40 / 23.06.2016
10102
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик жуфтлик турмуш қурганликларига 64 йил тўлиши муносабати билан қизиқарли фотосессия уюштирди

Муҳаббат — ажойиб туйғу. Ушбу муқаддас туйғунинг узоқ йиллар давомида яшаши учун учун ҳар икки томондан ўзаро ҳурмат талаб этилади. Ванг Лиджин ўз рафиқаси Хуангни 1952 йилда учратиб, ундан костюм тикиб беришини сўраб, буюртма беради. Қисқа фурсатда бу икки жуфтлик учраша бошлайди ва бир оз вақтдан сўнг турмуш қуришади.  

Яқинда ушбу жуфтлик никоҳ юбилейининг 64 йиллиги муносабати билан ажойиб фотосессия уюштиришга қарор қилишди. 

Юбилей оқшомида йиғилган меҳмонлар ичида Ванг биргаликдаги турмушига 64 йил тўлганлиги муносабати билан рафиқасига миннатдорчилик билдирди. 

Ванг рафиқаси билан биргаликда ўтказган дақиқалари муҳрланган суратларни эҳтиёткорлик билан сақлаб, бугунгача фақат рафиқаси Хуанг тиккан костюмларни кийиб келади.   

Мазкур жуфтликнинг бахтли лаҳзалари акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқ ва интернет фойдаланувчилари томонидан ижобий маънода муҳокама қилиниб, севги ва ишонч рамзи сифатида таассурот қолдирмоқда. 

Биргаликда спорт билан шуғулланиб келаётганликлари боис 90 ёшида ҳам чол-кампирлар жуда ёш кўринишмоқда.