Жаҳон | 11:25 / 23.06.2016
5309
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон шимолидаги чақмоқлар сабаб икки кун ичида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етди

Ҳиндистоннинг шимоли ва шимоли-шарқий қисмидаги кучли жала ва чақмоқлар оқибатида жабрланганлар сони 138 кишига етди. Уларнинг айримлари чўкиб кетган бўлса, кўпчилик одамлар қулаган дарахтлар ва уйлар остида қолиб кетган.

“Ноқулай келган об-ҳаво 200 нафардан зиёд кишининг ҳаётига хавф солди”, - деб хабар қилмоқда Ҳиндистон табиий офатларни бартараф этиш миллий бошқармаси. “Бихар штатида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони сўнгги икки кун ичида камида 72 нафарни ташкил этмоқда. Қурбонлардан уч нафарини ёш болалар ташкил этади, - дейилади маълумотда. – Уттар-Прадеш штатида эса 56 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлган. Худди шу сабаб Жаркханд штатида 10 киши ҳаёт билан видолашган”.

Шунингдек, бошқарманинг маълум қилишича, бошқа штатларда табиий офат оқибатида юзага келган хавф туфайли ҳалок бўлганлар сони 80 нафардан ошади, камида 30 киши жароҳатланган. 900 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги майдони зарар кўрган.