Жаҳон | 18:09 / 23.06.2016
7748
1 дақиқада ўқилади
КХДРнинг «фазовий муваффақияти» қолдиқлари
Хабарларга кўра, Токио шаҳри соҳилларида ракета қолдиқлари топилган. Тахмин қилинишича, бу февраль ойида Шимолий Корея томонидан фазога учирилган ракетанинг бош қисми бўлиши мумкин.
Ракета ташувчиси бортида «Кванмёнсон» сунъий йўлдошини олиб 7 февралда парвоз қилган эди. Ўшанда, Япония ҳукумати ракетани уриб тушириш билан таҳдид қилиб, Patriot тизимларини жанговар шай ҳолатга келтирган эди. КХДР ракетасидан нималар қолганига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.