Light | 14:03 / 23.06.2016
11640
1 дақиқада ўқилади

Мушукча Америка телевидениесининг жонли эфирини узиб қўйди

Бошпанасиз қолган мушукча мухбир ва тасвирчининг эътиборини тортиб, Америка телеканалларининг биридаги жонли эфирни узиб қўйди. Ноодатий ҳодиса ҳақида BuzzFeed хабар қилди. 

Маҳаллий янгилик бошловчилари Мичиган штатидаги Уоштено округидан тўғридан-тўғри репортаж олиб бораётган мухбир Ниме Шаффенинг эфирини узатаётган эди. Бироқ бунинг ўрнига камера қўлида мушукчани кўтариб олган журналистни кўрсатди. У жонивор тахминан олти ҳафталик экани ва унга Шаффе ишлайдиган телеканал шарафига Бахтли Еттилик номи берилганини сўзлай кетди. 

Шундан сўнг, мушукча мухбир билан ўйнай бошлади, бошловчилар бутун жараённи жонли эфирда кузатиб, рўй бераётган воқеаларни шарҳлаб боришди. Ноодатий репортаж якунида Шаффе мушукчага вақтинчалик бошпана топилганини, кейинроқ эса унинг эгалари изланишини маълум қилди.