Ўзбекистон | 18:21 / 23.06.2016
7226
1 дақиқада ўқилади

Осиё тараққиёт банки миссияси "Ангрен" МИЗга ташриф буюрди

Осиё тараққиёт банкининг консультатив миссияси "Инклюзив ўсиш имкониятларига киришни таъминлаш: Саноат модернизацияси учун малака ва стратегиялар" техник ҳамкорлик лойиҳаси бўйича миссия раҳбари Кристина Мартинез бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

ОТБ консультатив миссияси 20 июнда Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида "Ангрен" махсус индустриал зонаси (МИЗ), Ангрен шаҳар ҳокимияти, шунингдек "Ангрен шакар" ва "Ангрен қувур заводи" корхоналарига ташриф буюрди, дея хабар беради "Ангрен" МИЗ матбуот хизмати. 

Учрашув давомида Дирекция ва корхоналар раҳбарияти томонидан "Ангрен" МИЗда инвесторлар учун яратилган қулай шароитларга изоҳ берилди, МИЗ ҳудудида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди, шу билан бирга миссияни қизиқтирувчи саволларга жавоб олинди.