Спорт | 19:03 / 23.06.2016
4771
2 дақиқада ўқилади

Руни: Англия плей-оффдаги рақибларга қарши ўйинларда шафқатсиз бўлиши керак

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Европа чемпионати 1/8 финали ўйинлари арафасида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Инглизларнинг нимчорак финалдаги рақиби Исландия терма жамоаси бўлди. Бу жамоалар учрашуви 27 июнь куни Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьера» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

«Плей-оффда ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ҳа, Исландия бу турнирда дебьютант. Лекин улар ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилишади, бундай рақибга қарши ўйнаш эса ҳамиша қийин. Лекин биз Европа чемпионатидаги ҳар бир учрашувимизда рақибга нисбатан устунлик кўрсатиб келмоқдамиз. Умид қиламанки, плей-офф ўйинида ҳам шундай бўлади. Биз плей-оффда рақибларга нисбатан шафқатсиз бўлишимиз, ўз вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак. Турнирда Европадаги энг кучли жамоалар жамланган. Агар биз турнирни ютишни истасак, хатоларга йўл қўймаслигимиз керак.

Мен ўйнашга тайёрман. Душанба куни келишини интиқлик билан кутмоқдаман.

Исландия, Венгрия ва Шимолий Ирландия турнирдаги иштироки билан барчани ҳайрон қилди. Лекин плей-оффда яхши ташкил қилинган жамоавий ўйин кўрсатиш керак бўлади.

Биз 11-метрлик жарима зарбаларини тепишни машқ қилаяпмизмин? Ҳа. Лекин, ўйин пенальтилар сериясигача узаймайди деб умид қиламан», — деган Англия терма жамоаси сардори Руни.

Қайд этиш керакки, Англия плей-оффда Франция, Италия, Испания ва Германия каби терма жамоалар билан бир сеткадан ўрин олган.

Манба: Tribuna.uz