Жамият | 08:12 / 23.06.2016
16786
1 дақиқада ўқилади

Санитар зерикишдан 33 беморни ўлдирганини тан олди

22 июнда германиялик собиқ санитар, 2015 йилда икки беморни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган 39 ёшли Нильс Х. яна 33 та қотилликда гумон қилинаётгани маълум бўлди.

Ольденбург прокуратураси маълумотларига кўра, тиббий ходим Дельменхорстдаги шифохонада укол ёрдамида 33 кишини ҳаётдан маҳрум қилган. Бундай тахминларга 99 та эксгумация қилинган жасаднинг таҳлили натижалари асос бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Гумонланувчи уни бу жиноятга ундаган нарса зерикиш бўлганини тан олди.

Нильс Х. бундай қабиҳликка қўл урган ягона тиббий ходим эмас. Яқинда украиналик шифокор Александр Чернов яраланган айирмачиларни "душман" деб ҳисоблагани учун ўлдирганини тан олди. У "душманларга" уларга белгиланган дорилар ёрдамида максимал зиён етказишга урингани ҳақида сўзлаб берган.