Ўзбекистон | 18:22 / 23.06.2016
15309
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучсиз зилзила қайд этилди

23 июнь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 17:00да Тошкент шаҳрида кучсиз зилзила сезилди.

«Тошкент» марказий сейсмостацияси хабарига кўра зилзила кучи 2 балл бўлган.

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологи маркази маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган. Зилзила ўчоғи Тошкент шаҳридан 517 километр масофада бўлган.

Зилзила марказида унинг магнитудаси 5,4 баллни ташкил этган, чуқурлиги - 200 километр.