Ўзбекистон | 10:17 / 23.06.2016
13018
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Фото: «Жаҳон» АА