Жаҳон | 14:57 / 24.06.2016
3885
1 дақиқада ўқилади

Анқарадаги университетда отишма чиқди: қурбонлар бор

Отишма Анқарада жойлашган университетнинг тиббиёт факультетида келиб чиққан. Бунинг натижасида уч киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланган, деб хабар бермоқда Cumhuriet.

Айрим маълумотларга кўра, отишмани маҳаллий дорихоначи бир гуруҳ эркаклар билан жанжаллашиб қолгач, содир этган. У ичкаридан милтиқ олиб чиққан ва одамларга қарата ўқ узган.

Воқеа жойи полиция ходимлари томонидан ўраб олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш