Фан-техника | 19:40 / 24.06.2016
7011
2 дақиқада ўқилади

Aston Martin ажойиб трек родстерини ишлаб чиқди

Aston Martin компанияси Vantage GT12 трек суперкарининг томи очиқ намунасини намойиш этди. У ягона нусхада ишлаб чиқилган. Родстер Британиянинг Гудвуд шаҳридаги "Тезлик" фестивалида омма эътиборига ҳавола этилади. 

Aston Martin Vantage GT12 Roadster компания мижозининг махсус буюртмаси асосида ишлаб чиқилган. Мижоз дастлаб, купе олмоқчи бўлган, аммо кейинчалик у фикрини ўзгартириб, ноёб родстер хоҳлаётганини айтган. 

Aston Martin Vantage GT12 Roadster техник жиҳатдан худди купе каби жиҳозланган. У 5,9 литрли ҳаволи V12 двигателга эга бўлиб, машинани 600 от кучи билан таъминлай олади. Мотор 7 босқичли Graziano автоматик узатмалар қутиси ёрдамида суперкарни ҳаракатга келтиради. 3,7 сонияда 100 км.га чиқа олади. Унинг максимал тезлиги соатига 297 км.ни ташкил этади.

 Ҳозирча, унинг нархи сир тутилмоқда. Айтиш жоизки, Aston Martin Vantage GT12 нинг ёпиқ намунаси ятиги 100 дона чиқарилган эди. У 250 минг фунт стерлингдан сотилган.

Фото: motor.ru