Жаҳон | 17:36 / 24.06.2016
4652
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Brexit'дан кейин Европанинг прагматизмига ишонади

Бирлашган миллатлар ташкилоти Brexit'дан кейин Буюк Британия билан ҳам, Европа Иттифоқи билан ҳам ишлашда давом этишга умид билдиради, дея маълум қилди БМТ бош котиби Пан Ги Мун. 

Шунингдек, у ташкилот Европа прагматизмига ва унинг фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун умумий жавобгарликни зиммасига олишига ишонишини таъкидлади. 

23 июнда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқиш тарафдорлари 16,7 миллион овоздан иборат тўсиқни енгиб ўтиб, референдумда ғалаба қозонишди.

Google image

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш