Жаҳон | 11:33 / 24.06.2016
3815
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия ТИВ: Дэвид Кэмерон истеъфога чиқмайди
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонднинг маълум қилишича, мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон референдумдаги мағлубият туфайли истеъфога чиқмайди.
"Мен ҳозирча бош вазир билан гаплашиб олмадим. Аммо аниқ айтишим мумкинки, у ўз лавозимида қолиб, ишини давом эттиради. Ҳукумат ҳам", дея ТИВ раҳбарининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Қайд этиш керакки, Кэмерон Буюк Британиянинг ЕИда қолиши тарафдори ҳисобланади. Референдумдан олдинроқ, бир қанча сиёсатчилар референдумда Bre[it тарафдорлари ғалабаси қайд этилса, бош вазир лавозимдан кетишини тахмин қилишганди.
23 июнь куни ўтказилган референдум натижаларига кўра, Буюк Британияда евроскептиклар мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши бўйича референдумда ғалаба қозонди.