Жаҳон | 16:25 / 24.06.2016
7140
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши ички парчаланишга сабаб бўлиши мумкин

Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стерженнинг баёнотига кўра, унинг мамлакати ўз келажагини ЕИ таркибида кўрмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.

«Шотландия овоз бериш жараёнида ўз келажагини ЕИ доирасида қуриш ниятини яққол намоён этди. Биз ўзимизнинг қарашимизни кескин намойиш этдик», — деган Шотландия бош вазири.

Аввалроқ, Шимолий Ирландия миллатчи партияси «Шинн Фейн» раҳбари Деклан Керни, Brexit бўйича референдум натижасига оид фикрларини билдирган эди. 

Унга кўра, Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллик таркибидан чиқиб, ЕИ таркибидаги Ирландияга қўшилиш масаласида алоҳида референдум ўтказиши мумкин.