Жаҳон | 16:37 / 24.06.2016
3590
1 дақиқада ўқилади

Давлат думаси Ярованинг «аксилтеррор» қонунларини қабул қилди

Россия Давлат думаси депутатлари, Ирина Ярова ҳамда сенатор Виктор Озеров томонидан ишлаб чиқилган аксилтеррор қонун лойиҳаларини қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Ушбу қонун, терроризмга оид жиноятлар учун жавобгарлик ва жазоларни кескинлаштиради. Хусусан, янги қонунга кўра, халқаро терроризмда айбдор топилган шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идораларига вояга етмаган 14 ёшли ўсмирларни ҳам терроризмда айблаш имкони берилмоқда. Шу билан бирга, эндиликда тайёрланаётган теракт ҳақида хабар бермаганлик учун ҳам жазога тортилиш эҳтимоли пайдо бўлмоқда. 

Алоқа операторлари ҳам 3 йил мобайнида, телефон қўнғироқлари, хабарлар ва файлларни юклаб олиш, юборишга оид маълумотларни сақлаши шарт бўлади. Фойдаланувчилар ёзишмаларини 6 ойгача йўқотмаслиги талаб этилади.