Domofon.uz: Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаймиз ва қулайлик яратамиз
Албатта, барча ҳам оғир иш кунидан сўнг, севимли оиласи томон шошилади. Аммо...
Кўп қаватли уйга кириш эшигини очгандаёқ, дилхираликка тез-тез дуч келамиз. Подъездда турли хил чиқинди ташлангани, нотаниш ва ҳатто айрим ҳолларда шубҳали кишиларнинг тўпланиб тургани кишининг дилини ғаш қилади. Шу билан, ортимиз ва атрофимизга аланглаган ҳолда хонадонимизга кириб оламиз.
Бу ҳолатда, тоза-озода, тинч подеъздга киришни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Шу билан бирга, ташқи кириш эшигини ҳам хонадон эгаларининг ўзлари оча билишса, нур устига аъло нур бўлиши турган гап. Айни мана шу муаммони сифатли домофон ҳал этади.
Домофон — мураккаб электротехник тизим бўлиб, унинг таркибига бир нечта блоклар, асосий қурилма ва электрўтказгичлар киради. Ҳар бир подъезднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб тўғри танланган ускуналар, домофоннинг фойдаланишдаги сифати ва ишончлилигини белгилайди.
Домофон — эски, самарасиз эшик қўнғироқларини алмаштираётан содда қурилмадир. Сизнинг хонадонингизда ҳанузгача эшик қўнғироғи ўрнатилганми??? Наҳотки, сиз технологиялар асрида яшаб, эшик тешиги орқали нотаниш кимсани кўргач, ҳамон «Ким у?» — деб сўраётган бўлсангиз!
Домофонни ўрнатинг ва сиз қарорингиздан ҳеч ҳам афсусланмайсиз. Домофон билан сиз бир нечта муаммони ҳал этасиз.
Бошқа баланд овозда бақирмайсиз, хира жавобни аниқ эшитмай, эшикни очишга мажбур бўлмайсиз. Сиз нафақат, эшик қаршисида турган кишининг кимлигини аниқ кўрасиз, балки кираверишда лампа куйиб қолиб, қоронғу бўлса ҳам уйингизга ким ташриф буюрганини кўра оласиз.
Домофон — шунингдек, фарзандларингиз хавфсизлиги ҳамдир. Чунки, айнан улар эшикдаги кўргичга қарай олмагани сабаб, номаълум кимсаларга ҳам эшикни очиб қўйишади. Шу билан бирга, ким келганини домофон орқали кўриш болалар учун бирмунча қизиқарли ҳам. Бундан ташқари, ким нима учун келганини эшикни очиб аниқлаш ҳам шарт эмас. Ахир, домофоннинг икки томонлама аудиоалоқаси мавжуд.
«Домофонни нима учун ўрнатиш лозим, шартмикан?» — дейишга шошилманг.
Албатта, биринчи навбатда ўзингиз ва оилангизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида домофон ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлур эди. Шу билан бирга, қулайлик бунга қўшимча бўлади. Подъезд хавфсизлиги эса— унга рухсатсиз бегона кишиларнинг кира олмаслиги билан таъминланади.
Магнитли калит ёки радиобрелок эса, сизнинг подъездга рухсатсиз кира олиш учун сотиб олган ҳуқуқингиздир. Сиз меҳмон бўлсангиз ҳам қайғурманг, сизга хонадондан эшикни очишади.
Домофон сиз ва яқинларингизга, подъездга киришда ўзига ишончни таъминлайди, сизнинг тинчингизни сақлайди ҳамда уй мулки ва ўзини асрайди.
Домофон — бу мураккаб тизим бўлиб, рақамли ёки оддий нуқтали, вертикал ёхуд горизантал, шахсий ё бўлмаса кўпмижозли бўлишининг аҳамияти йўқ. Асосийси, бу тизимнинг яхши ва сифатли ишлашида.
Тошкент шаҳрида домофонларни ўрнатиш учун Домофон.уз компанияси узоқ йиллардан бери сифатли ва ишончли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Уларнинг хизматидан фойдаланиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:
+998 (71) 242-40-40
+998 (71) 249-66-66
+998 (90) 175-90-65
+998 (94) 647-40-40
Компания манзили: Тошкент шаҳри, Маннон Уйғур кўчаси, 4-а уй.
Мўлжал: «Самарқанд Дарвоза» гипермаркети, «Кўкча» масжиди
Веб сайт: domofon.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.