Жаҳон | 09:46 / 24.06.2016
3066
1 дақиқада ўқилади

Филиппин яқинида Индонезиянинг 7 нафар денгизчиси асир олинди

Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсудийнинг баёнот беришича, мамлакатнинг 7 нафар денгизчи фуқароси Филиппин жанубидаги Сулу денгизида гаровга олинган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

«Биз Индонезия кемаси экипаж аъзоларини ўғирлаб кетиш ҳодисасини тасдиқловчи маълумотларни қўлга киритдик», — деган вазир. 

Унинг сўзларига кўра, бир неча қуролли гуруҳлар денгизчиларни гаровга олган. Бунда Марсудийнинг қайд этишича, экипажнинг 13 аъзосидан 6 нафари қўйиб юборилган. 

Ушбу ҳодиса, Индонезия, Филиппин ва Малайзия ҳукуматлари, ноҳарбий денгизчилар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорликда мувофиқлаштирилган патрулликларни ўтказишга келишиб олганларидан сўнг, содир бўлмоқда.